17 Июль 2019
Қашқадарёда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 17 июль куни Қарши шаҳар маданият марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг шаҳар ва туман саралаш босқичларида совриндор бўлган, жами 30 нафар ижодкорлар танловнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этди.

Танловда “Ватан” мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра 1-ўрин Деҳқонобод туманидан Меҳробшоҳ Беназаровга “Сен она юртимсан Ўзбекистоним” қўшиғи учун (Д.Нормўминов мусиқаси, К.Тошқулов сўзи), 2-ўрин Қарши туманидан Сайфулла Убайдуллаевга “Ўзбекистон бу юрт” қўшиғи учун (С.Убайдуллаев мусиқаси, Т.Ражабов сўзи), 3-ўрин Шахрисабз шаҳридан Жонибек Эшбобоевга “Ватан” қўшиғи учун (Бекзоджон Нурбобоев мусиқаси, Ғайрат Мажид сўзи) берилди.

Танлов ғолибларига кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31