17 Июль 2019
Андижон вилояти мактабгача таълим муассасаларида "Мақтанчоқ жўжа" спектакли намойиш этилмоқда

Жорий йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти қўғирчоқ театри "Мақтанчоқ жўжа" спектаклини вилоятдаги чекка туманларда жойлашган мактабгача таълим муассасаларига намойиш этишни бошлади.

Спектакль жажжи болажонлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

"Мақтанчоқ жўжа"нинг саргузаштларига бефарқ бўлмаган болажонлар, ҳатто асар қаҳрамонлари билан мулоқот қилиб, ўз муносабатларини ҳам билдиришди.

Театрнинг мақсади томошабин онгига ижобий таъсир этиб, тарбиявий томонларини кўрсатиш, мулоҳаза қилишга чорлашдир ва ўйлаймизки, ижодий жамоа ушбу мақсадига эришмоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34