16 Июль 2019
Навоий вилояти “Мақом” ансамбли Меҳрибонлик уйида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4386-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 15 июль куни Навоий вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги “Мақом” ансамбли Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйида ҳайрия концерт дастурини намойиш этди.

Концерт дастури давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ушбу санъат тури халқимиз ва миллатимизнинг ажралмас бўлаги эканлиги тушунтирилди ҳамда ушбу санъат турига қизиқувчи ёшларни мақом ансамблининг ёшлар учун ташкил этилган тўгаракларига қатнашлари учун беминнат имкониятлар яратилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08