16 Июль 2019
“Буюк ипак йўли - мулоқот йўли”

Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги “Х.Қулниёзов” болалар оромгоҳида Термиз археология музейи ходимлари Ш.Раджабов, А.Хуррамов, Э.Турдибоевлар томонидан "Буюк ипак йўли - мулоқот йўли” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ёшларни маданият ва санъат турларига қизиқтириш, истеъдодини юзага чиқариш назарда тутилган бўлиб, ушбу кўчма кўргазма ҳам айнан шу ташаббус юзасидан амалга оширилди. Кўргазмани музей бўлим мудири Ш.Раджабов очиб, болаларга Термиз археология музейи ва ташкил этилган кўчма кўргазма ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтди.

Болаларга кўргазма ҳақида кенгроқ тушунча бериш мақсадида кўргазмали қурол сифатида ёдгорликлар ва топилмалар ёритилган фотосуратлар кўрсатилди.

Тадбир сўнгида болажонларга ҳуш кайфият улашиш мақсадида, Ш.Раджабов томонидан Сурхон воҳаси урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34