15 Июль 2019
Андижон вилоятида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 15 июль куни Андижон вилоятида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танловда ҳудудий танловлардан саралаб олинган 36 нафар истеъдодлар  иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан: 

1-ўрин - Андижон шаҳридан Дилфуза Рахимовага “Муқаддас Ватан” қўшиғи учун (Авазбек Маллабоев мусиқаси, Хуршидабону шеъри).

 2-ўрин - Жалақудуқ туманидан Мухлиса Машраповага “Она ватаним” қўшиғи учун (Равшан Эргашев мусиқаси, Дилдора Абдуллаева шеъри).

 3-ўрин - Андижон шаҳридан Акрам Назаровга “Ватан” қўшиғи учун (Дилфуза Рахимова мусиқаси, халқ сўзи) насиб этди.

Рағбатлантирувчи ўринлар - Андижон тумани “Эъзоз” фольклор ансамбли, Жалақудуқ туманидан Бобур Қурбонов, Пахтаобод туманидан Камронбек Козимжонов ва Қўрғонтепа туманидан Алёрбек Эсоновларга насиб этди.

Танлов ғолиблари Д.Рахимова, М.Машрапова ва А.Назаровларга кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34