15 Июль 2019
Сирдарё вилоятида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 15 июль куни Гулистон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Эътироф этиш жоиз, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби туйғуларни тараннум этадиган, маҳорат билан ижро этилган ижод намуналарини танлаб олиш ва халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришга хизмат қилаяпти.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якуни бўйича ҳакамлар хайъати қарори билан:

1-ўрин Хилола Қурбонова, 2-ўрин Мадина Маъмирова, 3-ўрин Баҳодир Хўжақуловларга насиб этди.

Ғолибларга кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34