15 Июль 2019
Сурхондарё вилоятида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри томошалар залида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда ватанни шарафловчи куй-қўшиқлар ижро этилди, жами 37 нафар иштирокчи қатнашди. Унга кўра, 1-ўрин Жарқўрғон тумани иштирокчиси Шуҳрат Мардаев, 2-ўрин Шеробод тумани маданият бўлими иштирокчиси Гулжаҳон Абрайқулова ва Олтинсой тумани маданият бўлими иштирокчиси Мухлиса Хасанова ҳамда 3-ўрин Термиз шаҳар маданият бўлими иштирокчиси Богдана Базарова ва Шеробод тумани маданият бўлими иштирокчиси Жасурбек Каримовларга насиб этди.

Кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган ёшларга ва фаол иштирок этган ўқувчиларга вилоят Маданият бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34