15 Июль 2019
"Нефтчи" болалар ёзги дам олиш оромгоҳига ташриф

Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими ва шаҳар маданият маркази ижодий жамоаси вилоятнинг Шеробод туманида жойлашган "Нефтчи"  болалар ёзги дам олиш оромгоҳида бўлишди. Ўзининг концерт ва қизиқарли шоу дастурлари билан ташриф буюрган ижодий жамоа олқишлар оғушида кутиб олинди.

Яккахон тароналар, рақслар ва кулгули дастурлар намойишидан мароқли ҳордиқ олган болажонлар хайрлашув олди, турли мавзуларда шеърлар айтиб беришди.

Навбатдаги манзил Термиз туманида янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган "Марварид" соғломлаштириш сиҳатгоҳи бўлди.

Оилавий ҳордиқ олгани ва даволангани ташриф буюрганларга хонандалар Ҳикмат Рахимов ва Нилуфар Абдуллаевалар томонидан гўзал хонишлар ҳавола этилди. Ажойиб рақслар ва турли саҳна кўринишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34