15 Июль 2019
Термиз шаҳар "Бобур" истироҳат боғида тадбир

Жорий йилнинг 13 июль куни Термиз шаҳридаги "Бобур" истироҳат боғида Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маданият бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши, шаҳар халқ таълими бўлими ва шаҳар маданият бўлимига қарашли 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид, давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда шаҳардаги барча таълим муассасалари томонидан қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар намойиши, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва рақслар намойиш этилди.

Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг ёзги таътили давомида ҳар шанба куни "Бобур" ва "Болажон" истироҳат боғларида давом этади.

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34