15 Июль 2019
Кампиртепага саёҳат

Жорий йилнинг 12 июль куни Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи археология бўлими ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Музработ туманида жойлашган меъморий обидага экскурсия ташкил этилди. Экскурсия Кампиртепа ёдгорликларини ўрганиш мақсадида  уюштирилди.

Кампиртепа - милоддан аввалги 3-2 асрда Амударёнинг ўнг соҳилида, Сурхондарё вилоятидаги Шўроб қишлоғидан 0,5 км ғарбда жойлашган. Кампиртепа 2 қисм: қальа ва ундан ғарб, шарқ томонда жойлашган, атрофи девор билан ўралмаган қисмдан иборат. Ғарбдан шарққа томон умумий узунлиги 750 метр, шимолдан ғарбга 200-250. Қальа майдони 4 гектар арк ва турар жойдан ташкил топган. Унинг атрофи қалинлиги 5 метр келадиган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган, деворга ички йўлаклар  қилинган. Арк қальанинг марказий қисмида жойлашган, жануб томондан унинг бир қисмини сув ювиб кетган.                   

Аркнинг ички қисмида турли мақсадлар учун мўлжалланган хоналар жойлашиб, улар ўзаро йўлаклар билан боғланган 4 та йирик блокни ташкил қилади. Кампиртепанинг мустаҳкамланмаган қисми асосан дафн иншоотлари мажмуаси билан банд. Кампиртепадаги ҳаёт 3 та асосий даврга бўлинади.

Биринчи давр (милоддан аввалги 2-3 асрлар) Кампиртепанинг жанубий қисмида, бўлажак Арк ўрнида  қальанинг вужудга келиши. Юнонақтрия подшолиги даврига оид турар жойларнинг катта қисмини Амударё суви ювиб келган.

Иккинчи давр (милоддан аввалги 2-1 асрлар) Арк ўрнида ҳаёт қисман жонлана бошлаган.

Учинчи давр (милоддан  1-2 асрлар) Кампиртепанинг юксалган даври, мустаҳкам қальа бунёд этилиши, унинг тизими шаклланиши. Кампиртепадан кўплаб сопол идишлар, безак буюмлари, ҳайкалчалар ва бошқалар топилган. 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34