15 Июль 2019
Термиз шаҳар "Бобур" истироҳат боғида Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг Сурхондарё вилоят босқичи

Жорий йилнинг 12 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Ҳунармандлар уюшмаси, вилоят Савдо-саноат палатаси ва вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳар "Бобур" истироҳат боғида Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда вилоят ҳунармандлари учун бир қанча имтиёзлар яратилди. Шу ернинг ўзида вилоят Адлия бошқармаси томонидан зарурий ҳужжатларни шакллантириш, банкдан қулай, тез кредит олиш, уни расмийлаштириш, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш ва замонавий, тезкор қулайликларга эга давлат хизмати бюроси хизматда бўлди.

Тадбирда туман босқичида ғолиб деб топилганларга вилоят Ҳунармандлар уюшмасининг фахрий ёрликлари топширилди. Шунингдек, ижтимоий кам таъминланган оила фарзандларига вилоят Адлия бошқармаси ва вилоят Ногиронлар жамияти билан ҳомийлик асосидаги ногиронлик аравалари, қўлтиқ ҳасса, таёқлар топширилди.

Тадбир давомида шаҳар маданият бўлимининг рақс тўгараги ижодий жамоаси жозибадор рақслари билан иштирок этди. 

Ташриф буюрганларга аъло кайфият улашиш мақсадида шаҳар маданият бўлими хонандаси Жамшид Хўжамбердиев шўх тароналарини ҳавола этган бўлса, шаҳар маданият бўлими бошловчиси Акромжон Қўчқоров тадбирни қизиқарли тарзда олиб борди.

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34