15 Июль 2019
Андижон вилоятида ''Келажак сари'' номли мусиқа фестивали

Жорий йилнинг 13 июль куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, туман Хотин - қизлар бўлими, Ёшлар иттифоқи, маданият бўлими, маданият марказида ташкил этилган тўгараклар, бадиий ҳаваскорлар, ''Чашма'' ашула ва рақс халқ анъсамбли ҳаваскорлари ҳамкорлигида ''Баркамол авлод'' МФЙ да жойлашган 59-умумий ўрта таълим мактабида ''Келажак сари'' номли мусиқа фестивали ташкил этилди.

Тадбир давомида Андижон вилояти ҳокимлиги “Нуроний” бўлими бошлиғи вазифасида узоқ йиллар фаолият олиб борган, Ўзбекистон қаҳрамони, “Шуҳрат” ордени, “Дўстлик” ордени ва бир неча давлат мукофотларининг соҳиби Таваккал Топволдиевни хотирлаб, мазмунли ҳаёт йўли ҳақида суҳбат қурилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34