15 Июль 2019
Андижон вилоятида 5 ташаббус доирасида тадбир

Жорий йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шаҳрихон туман кенгаши ташаббуси билан туман “Ватанпарвар” ташкилоти биносида муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш максадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда халк депутатлари, туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, МФЙ раислари, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Танлов қизиқарли ташкил этилиб, 1-ўрин Шахзодахон Мадғозиева, 2-ўрин Муслимахон Абдуфаттохова, 3-ўрин Оминахон Эркиноваларга насиб этди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирнинг фаол иштирокчиси 9 ёшли Захрохон Дилмуродовага “Диолог” ўқув марказида бепул ўқиш учун сертификат топширилди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34