15 Июль 2019
“Мақтанчоқ жўжа” мутахассисларга топширилди

Андижон вилояти қўғирчоқ театри 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан ташриф буюрган мутахассислар, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Омонулла Ризаев, Театрларни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Саида Дадамирзаева ҳамда Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси муҳаррири Гулчехра Умароваларга М.Рўзиевнинг “Мақтанчоқ жўжа” спектаклини муваффақиятли тарзда топширдилар.

Режиссёр Дилмурод Шайхов томонидан спектакль қизиқарли тарзда саҳналаштирилган бўлиб, ундаги воқеалар болаларни тарбиялаш, ўзларига тегишли хулосаларни чиқариб олиш учун содда ва тушунарли қилиб олинган.

“Мақтанчоқ жўжа” ғояси асосан мақтанчоқлик оқибатлари, ёрдамга муҳтож кимсаларга кўмак бермаслик хунук ҳолатларни келтириб чиқариши, асло жўжанинг ҳаракатларини такрорламасликка ундайди. Онасининг сўзларига қулоқ тутмай, йўлида учраган сув, дарахтга ёрдам бермай натижада очкўз мушукка ем бўлишига бир баҳя қолган қулоқсиз жўжачанинг саргузаштлари жажжи томошабинларга манзур бўлади деган умиддамиз.

Спектаклдан сўнг, ташриф буюрган меҳмонлар театрнинг мўжазгина  музейи билан яқиндан танишиб, ўзларининг керакли маслаҳатларини бериб ўтдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:02