15 Июль 2019
Наманганда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг туман босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятимизни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини маданият ва санъатга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 24 июндаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги 379-сонли буйруғи ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 июль куни Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қўғай маданият марказида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда истеъдодли ёшлар фаол иштирок этиб, туман маданият бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва диплом билан тақдирландилар.

Танловда 1-ўринларни эгаллаган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Тадбирда 105 нафар ёшлар иштирок этдилар.

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36