14 Июль 2019
Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан "Ватан мадҳи" маданий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш аволодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, учун ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида кенг китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларининг янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Мазкур Қарорлар ва ташаббус ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Тошкент ҳарбий округига қарашли батальони ҳамкорлигида Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида жорий йилнинг 12 июль куни “Ватан мадҳи” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Ушбу тадбир кенг аҳоли ва ўқувчи ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш - бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб боришдан иборатдир.   

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31