12 Июль 2019
"Обод юртнинг - бахтли фарзандларимиз"

Жорий йилнинг 12 июль куни Термиз шаҳар "Бобур" истироҳат боғида шаҳар маданият бўлими, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими ва шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган Рус маданий марказлари билан ҳамкорликда "Обод юртнинг - бахтли фарзандларимиз" шиори остида концерт дастури намойиш этилди.

Дастур аввалида шаҳар маданият бўлими ижодий жамоасидан иборат ҳаваскорлик рақс тўгараги "Таманно", "Қорақалпоқ", "Ўзбекистон" ва бошқа рақсларини томошабинларга ҳавола этди.

Шундан сўнг, шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган Рус маданият марказининг ранг-баранг хонишлари, рақс ва жиловдор чиқишлари намойиш этилди.

Ташриф буюрган меҳмонларга хуш кайфият улашиш мақсадида икки тил, яъни ўзбек ва рус миллатларига хос шўх қўшиқлар янграганда, барча меҳмонлар ўйин-кулгуга ҳамроҳ бўлиб, рақсга тушишди. Концерт дастурини шаҳар маданият бўлими бошловчиси Акромжон Қўчқоров олиб борди.

 

Охирги янгиланиш: 17.07.2019 | 18:03