12 Июль 2019
Ўзбекистон давлат табиат музейида “Очиқ эшиклар куни”

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон давлат табиат музейида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Мазкур тадбир музей ташкил этилганлигига 143 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди. Тадбирни  кўтаринки рухда ўтказиш учун музей безатилди ва Олмазор туман Маданият маркази санъаткорларининг бадиий чиқишлари ташкил этилди. Ташриф буюрувчиларга музей бўйлаб экскурсиялар уюштирилди.

Ўзбекистон давлат табиат музейи салкам бир ярим асирлик фаолияти давомида ташриф буюрувчиларга музейдаги экспонатлари асосида Ўзбекистон табиати ҳақида маълумотлар беришдан ташқари, уларнинг табиий билимларини кенгайтириб, Ватан табиатига бўлган меҳр-муҳаббатини оширишга, умуминсоний ва миллий қадриятларни шакллантиришга ва табиатга бўлган даҳлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилмоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.07.2019 | 18:03