12 Июль 2019
Термиз шаҳрида "Мен Қўқонга - фестивалга бораман" шиори остида тадбир

Жорий йилнинг 12 июль куни Термиз шаҳар "Бобур" истироҳат боғида "Мен Қўқонга - фестивалга бораман" шиори остида тадбир ўтказилди. Унда иштирок этган Сурхондарё вилоятининг барча туманларидан ташриф буюрган ҳунармандлар I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этиш учун сараланди.

Кўзни қамаштирувчи бир-биридан гўзал, чиройли ҳунармандчилик ва қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларни кўриб, завқу-шавқга тўлади киши.

Танловнинг юқори савияда ўтишига шаҳар ҳокимлиги маданият бўлими ижодий жамоаси ўзининг чиройли чиқишлари билан ҳисса қўшишди.

 

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 15:35