12 Июль 2019
“Зарафшон воҳасининг этнографияси”

Жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Навоий вилояти тарихи ва маданияти  давлат музейи ходимлари томонидан Бухоро давлат музей қўриқхонаси Тасвирий санъат музейи филиалида “Зарафшон воҳасининг этнографияси” номли кўчма кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазмадан кўзланган мақсад - Зарафшон воҳасининг этнографияси ва маданиятини Бухоро воҳаси этнографияси ва маданияти билан узвий боғлиқлиги ва фарқли жиҳатларини кўрсатишдир.

Кўргазмада Зарафшон воҳасининг XVIII аср охири - XIX аср бошларидаги маданияти, қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи миллий либослар ҳамда Нурота каштачилик  мактаби намуналари намойиш этилди. Намойишга қўйилган аёллар миллий либослари билан бирга дўппилар, жамалаклар ва калтапушаклар томошабинларнинг қизиқиши ва  эътиборини тортди. Шунингдек, ўзбек миллий тақинчоқлари, турли аёллар безаклари ва Навоий вилояти музейида ташкил этилган қуроқчилик, каштачилик, қўғирчоқ санъати тўгараклари иш фаолиятидан намуналар ҳам кўргазмадан ўрин олди.

Кўргазмада жами 92 та этнографик буюм намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 12:42