12 Июль 2019
Бухорода “Ягонасан, муқаддас Ватан” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 11 июль куни Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ягонасан, муқаддас Ватан” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловни ташкил қилишда Бухоро вилояти маданият бошқармаси ва шаҳар маданият бўлими яқиндан ёрдам берди. Ушбу кўрик-танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан тадбир иштирокчиларининг чиқишлари ҳалол ва тўғри баҳоланди.

Кўрик-танловда Жавохир Тохиров, Моҳичеҳра Салимова ҳамда Жасур Субҳоновлар маҳоратли ва бетакрор чиқишлари билан фаҳрли, юқори ўринларни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Танлов ғолибларига эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ ва димломлар топширилди. 

 

Охирги янгиланиш: 17.07.2019 | 18:03