12 Июль 2019
“Олтин қоракўз” 33-Халқаро рақс фестивалида ватандошларимиз иштироки

Ўзбек миллий маданияти, хусусан, рақс санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-25 июль кунлари  Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси “Бухоро мавжлари” ансамбли Туркия давлати бўйлаб гастроль сафарларини бошлади.

Туркия Республикасининг Бурса шаҳрида ўтказилаётган “Олтин қоракўз” 33-Халқаро рақс фестивалида ҳамюртларимиз ўз маҳоратларини намойиш қилишмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 17.07.2019 | 18:03