11 Июль 2019
Навоий вилояти ижодий жамоаси “Буюк ипак йўли” Халқаро фольклор мусиқа фестивалида

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Буюк ипак йўли” Халқаро фольклор мусиқа фестивалида Навоий вилояти ижодий жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Вилоят шарафини ҳимоя қилиш учун “Кармана юлдузлари” фольклор этнографик халқ ҳаваскорлик жамоаси, “Гули” ашула ва ракс ансамбли созандалари, “Баҳор” рақс ансамбллари ўзларининг бадиий театрлаштирилган дастурини намойиш этмоқда.

Халқ оғзаки ижоди, бой тарихимиз, миллий урф-одатларимизга йўғрилган ушбу дастур фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда фестиваль иштирокчиларига бирдек манзур бўлмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 17.07.2019 | 18:03