11 Июль 2019
Қозоғистондаги “Эхо Азия” Халқаро цирк фестивалида “Ўзбек давлат цирки” кумуш медали соҳиби бўлди

Жорий йилнинг 6-9 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Эхо Азия” Халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирга 13 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюришди. Ўзбекистон номидан “Ўзбек давлат цирки” ДМнинг бир гуруҳ артистлари (Рустам Хаметов, Камила Хаметова, Абдужалил Жалилов, Сабина Нажмутдинова, Алишер Қодиров, Иван Мишуров) иштирок этишди ва совринли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳиби бўлишди.

Шунингдек, муассаса раҳбари Рустам Мажидов ушбу фестивалда фахрий ҳакам сифатида иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган хорижий артистларга ўзбек цирки номидан эсдалик совғаларини ҳамда дипломларини тантанали равишда топширди.

Совриндорлар 10 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муассаса раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари билан биргаликда тантанали кутиб олинди.

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31