11 Июль 2019
Термиз шаҳар маданият бўлими томонидан кўнгилочар дастурлар

Термиз шаҳар маданият бўлими тадбирлар зали ва рақс тўгараги хонасида юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 1-йўналиши бўйича Рус маданий маркази билан ҳамкорликда кўнгилочар дастур тайёрланмоқда.

Рус миллий маданий маркази айни дақиқаларда "Дождик" рақсини тайёрлаб, дастурдаги иккинчи жамоавий рақсга тайёргарлик жараёнида.

Шаҳар маданият бўлими рақс тўгараги ижодий жамоаси ҳам "Таманно", "Қорақалпоғим" ва бошқа рақсларни тайёрлашмоқда.

Ҳамкорликдаги ушбу маданий, кўнгилочар дастур саноқли кунларда Термиз шаҳридаги "Бобур" ва "Болажон" истироҳат боғида намойиш этилади.

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34