11 Июль 2019
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри оромгоҳларда

Жорий йилнинг 8 июль куни Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида, таътилдаги болажонларнинг мириқиб дам олишлари, маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида Узун туманидаги “Ж.Қулниёзов”, Сараосиё туманидаги “Сардор-Парвин” ҳамда “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига ташриф буюриб,  А.Қодировнинг “Қўғирчоқларнинг сеҳрли олами” мусиқий томошаси ва Раим Фарҳодий асари асосида саҳналаштирилган "Ўткир шоҳли буқача" спектаклини намойиш этишди.

Ташриф давомида ижодий ходимлар томонидан болажонларга театр фаолияти, репертуаридаги спектакллар ва ташкил этилган ижодий клублар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31