10 Июль 2019
Марғилон шаҳри меҳмонларни чорлайди

Табиийки, миллатлар ва мамлакатлар ўртасидаги маданият ришталари мустаҳкамланиб, мусиқа, халқ ижодиёти, амалий санъат соҳаларида ҳам ўзаро алмашинувлар бўлган. Бунинг натижасида мақом санъати, бахшилик ва достон ижрочилиги ривожланди, янги турдаги созлар пайдо бўлди, чолғу асбоблари ясаш, нақш, кулоллик, хаттотлик такомиллашди. Шундай қилиб, Буюк ипак йўли нафақат моддий, балки маънавий бойликлар ортишига, маданиятлар турфа хиллиги кенгайишига катта ҳисса қўшиб, қадим фольклор санъатининг сақланиши ва ривожланишида ҳам асосий омиллардан бири бўлди.

Фольклор санъатини сақлаш ва ривожлантириш ҳозирги даврда юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, ҳар икки йилда бир марта Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши бу борада катта воқеа бўлди. 

Жорий йилнинг 11-13 июль кунлари “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали меҳмонларини Марғилон шаҳри кўтаринки кайфиятда кутиб олишга шай.

 

Охирги янгиланиш: 23.10.2019 | 18:27