12 Июнь 2019
Самарқандда бешта муҳим ташаббуснинг I-IV йўналишлари бўйича тадбирлар ташкил қилинди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси юзасидан, I-IV йўналишлари ижроси бўйича тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда I ташаббус юзасидан шаҳар маданият бўлими тўгаракларига жалб этилган  ёшлардан ташкил топган “Актёр шоу” театр студияси томонидан саҳналаштирилган Шароф Бошбековнинг “Бу менман, дада!” (1 пардалик местик камедияси) спектакли намойиш этилди.

Каттакўрғон шаҳар драма театри етук актёрларидан иборат жамоатчилик кенгаши ушбу спектакль ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Спектаклдан сўнг маданият бўлимида янги ташкил қилинган “Каттақўрғон наволари” ёшлар фолькор жамоасининг “Миллий ўйинлар базми” дастурининг жамоатчиликка намойиши бўлиб ўтди.

Шунингдек, намойиш давомида 5-умумтаълим мактаби ҳамда маданият бўлимининг “Мумтоз наволар” мақом жамоаси ҳамкорлигида фаҳрий журналист Абдуазиз Ҳошимовнинг “Чорраҳадаги одамлар” деб номланган китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 12:42