12 Июнь 2019
Термиз шаҳрида бешта ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича тадбирлар ташкил қилинди

Термиз шаҳар маданият бўлими шаҳардаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари президентимиз томонидан илгари сурилган бешта устувор ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича тадбир ўтказди.

Мақсад эса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни санъатнинг барча йўналишларига қизиқишларини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган.

Тадбирнинг биринчи кунида, очиқ табиат қўйнида, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, шаҳар маданият бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими, ота-оналар ва мактаб жамоаси учун "Ватан менинг саждагоҳим" шиори остида театрлаштирилган саҳна кўриниши ва чиройли шеърхонлик кечаси ташкил қилинди.

Иккинчи куни мактабнинг фаоллар залида "Жажжи қалблар ҳам китоб севар ва санъат шайдоси" номли тадбир ташкил қилинди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирлар сўнгида фаол иштирокчилар учун дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. 

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 15:35