12 Июнь 2019
Хива шаҳридаги “Алпомиш” болалар оромгоҳида “Карвон сарой буюк ипак йўлида” номли спектакль намойиши

Жорий йилнинг 12 июнь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг  бир гуруҳ ижодкорлари қадимий Хива шаҳридаги энг сўлим истироҳат масканларидан ҳисобланган “Алпомиш” болалар оромгоҳида ижодий сафарда бўлишди.

Оромгоҳда ёзги таътилни мароқли ўтказаётган  ўсмирлар ва болажонларга театр репертуаридан жой олган  “Карвон сарой буюк ипак йўлида” спектакли беғараз ҳайрия тарзида намойиш этилди.

Спектакль оромгоҳда дам олаётган болажонлар томонидан илиқ қарши олинди.

“Алпомиш” болалар оромгоҳи маъмурияти қизиқарли саҳна асарининг беғараз тақдимоти учун ижодий жамоага миннатдорчилик изҳор қилишди.

Ёзги мавсумда болалар оромгоҳлари бўйлаб ижодий сафарлар режали жадвал  асосида давом этади.

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 15:35