12 Июнь 2019
Самарқандда “Ўрик гуллаганда” спектакли оромгоҳдаги болажонларга намойиш этилмоқда

Болажонларимизнинг ёзги дам олиш мавсумини мароқли ўтказишларида Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бир гуруҳ ижодий ва техник ходимлар театрда саҳналаштирилган “Ўрик гуллаганда” спектаклини оромгоҳлардаги болажонларга намойиш этишмоқда. Жорий йилнинг 12 июнь куни Тойлоқ туманидаги “Амир Темур” номли, Ургут туманида жойлашган “Чорчинор” ёзги соғломлаштириш масканларида намойиш этилган спектакль болажонларда катта тассурот қолдирди.

Режага асосан 13 июнь куни театр жамоаси кўчма спектакль билан вилоятдаги ёзги оромгоҳларга сафар уюштириши режалаштирилган.

Охирги янгиланиш: 18.06.2019 | 13:35