12 Июнь 2019
Қашқадарё ёзги дам олиш оромгоҳларида болажонлар учун концерт дастурлари ташкиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 11 июнь куни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнарбулоқ МФЙ ҳудудида жойлашган "Нурафшон", "Ёш алангачи" болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида Китоб туман маданият бўлимига қарашли Марказий маданият маркази ҳамда Севаз маданият маркази ҳодимлари Т.Самиев, А.Эрназарова бошчилигида 12 июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” муносабати билан ҳамда президентимиз  Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг биринчиси ижросини таъминлаш мақсадида болажонлар учун тадбир ташкил қилинди. Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда саҳнавий чиқишлар болалар томонидан илиқ қарши олинди.

Ушбу концерт дастури таътилсевар болажонларга янада кўтаринки кайфият улашди.

 

Охирги янгиланиш: 17.09.2019 | 12:42