12 Июнь 2019
Термизда "Дутор" ва "Рақс" тўгараги аъзолари "Ёшлар кунига" қизғин тайёргарлик кўришмоқда

Жорий йилнинг 12 июнь куни Термиз шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган "Дутор" ва "Рақс" тўгараги аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёв томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 1-йўналиши бўйича қизғин тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда.

"Ёшлар кунига" бағишланган концерт дастури учун икки тўгарак аъзолари дуторда турли куйлар ва миллатларга хос рақсларни ҳамкорликда тайёрлашмоқда. Айни кунларда иштирокчилар сони кўпайиб, ҳозирда, учта катта гуруҳ билан машғулотлар, давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Термиз шаҳар маданият бўлими рақс ва анъанавий ижрочилик тўгараги раҳбарлари шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида ҳафта давомида белгиланган жадвал асосида мактаб ўқувчиларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, тўгараклар ташкил этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тўгарак аъзолари томонидан намойиш этиладиган чиқишлар "Болажон" истироҳат боғидаги кичик саҳна, мобил саҳна ва шаҳардаги болалар оромгоҳларида намойиш этилади.

Охирги янгиланиш: 18.06.2019 | 13:35