12 Июнь 2019
“Алишер Икромов ва унинг дўстлари” номли концерт дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон давлат филармонияси Мусиқа саройида Миллий эстрада симфоник оркестрининг “Алишер Икромов ва унинг дўстлари” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Руслан Гафаров, Гулшан Азизова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Павел Борисов, Халқаро танловлар лауреатлари Хуршид Иноғомов, Эсминара Мустафаева, Яника Багрянская, Даян Шах, Дилором ва Элёр Жабборовлар, Малика Норматова, Александр Горбенко, Ниҳол мукофоти лауреатлари Умид Исроилов, Виктория Фаёд, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова ҳамда Жаз фестивали лауреатлари Акмал Жабборов(скрипка), Хайрулла Сагдиев(саксафон) ва Иззат Шукуровлар иштирок этишди.

Оркестр репертуари юртимиз ва жаҳон композиторларининг энг сара асарларидан таркиб топган мазкур ижодий жамоа тингловчиларнинг мусиқий дидини юксалтириш, уларга эстетик-маънавий завқ беришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган жамоалардан саналади.

Мухлисларни санъат оқшомига чорлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Алишер Икромов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий эстрада симфоник оркестри юртимиздаги турли мусиқий лойиҳаларнинг фаол иштирокчисидир.

Шу ўринда Алишер Икромовни таваллуд кунлари муносабати билан, муборакбод этамиз ҳамда оилавий бахт, узоқ умр, ишларига ривож тилаймиз! Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларида Миллий эстрада оркестрига ижодий баркамоллик тилаймиз.

 

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2019 | 13:35