16 Май 2019
"Ўзбек балетмейстерлари" ва "Рақс композицияси" мавзуларида семинар

Жорий йилнинг 15 май куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида  “Хореография йўналиши ўқувчилари иштирокида "Ўзбек балетмейстерлари" ва "Рақс композицияси" мавзуларида семинар ташкил этилди. Семинарда ўзбек балетмейстерлари М.Турғунбоева ва Г.Измайлова ҳаёти ва ижодидан маърузалар ўқилди.

Ўзбек балет ва рақс санъатининг устаси, Ўзбекистон халқ артисти Галия Измайлова ўз ижодий фаолиятини 1941 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик театрида бошлаган. У умри давомида Ўзбекистонда балет ва опера санъатини ривожлантиришга мислсиз ҳисса қўшган. Ўзбек, хитой, араб, ҳинд рақслари билан дунёнинг деярли тўрт қитъасини лол қолдирган. Г.Измайлованинг “Муножот”, “Тановар” ва “Дилхирож” каби миллий рақслари Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихида ўчмас из қолдирган.

Мукаррама Турғунбоева 1913 йил Фарғонада таваллуд топган. У замонавий ўзбек халқ рақси ижрочиси, оммавий рақсларни саҳналаштирган, 200 дан ортиқ миллий рақс турларининг яратувчиси. Ҳаёти давомида қуйидаги давлатларда гастроль сафарларида бўлган: Эрон (1942), Хитой (1950), Хиндистон, Албания, Италия, Австрия (1955), Камбоджа, Тайланд, Корея, Афғонистон (1956), Ливия, Судан, Марокко, Миср, Тунис (1965), Покистон, Сингапур, Малайзия, Венгрия (1967), Германия (1971), Польша, Чехословакия (1972). Ўқувчилар ўз устозларидан битмас туганмас санъат сирларини назарий дарсларда ўрганиб бормоқда.

Семинарда амалий машқлардан ҳам ҳаракатлар намойиш этилди.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 18:36