16 Май 2019
Термиз шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида касбий “маҳорат дарслари”

Жорий йилнинг 16 май куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчилари Н.Бакаров, И.Алимов, К.Элмуродова, И.Элмуродова, О.Хакимов ва С.Алимовалар томонидан Термиз шаҳрида жойлашган 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида касбий маҳорат дарслари ташкил этилди.

Маҳорат дарсида  Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ҳам ўз куй-қўшиқлари билан иштирок этдилар. Ўқувчи-ёшлар ўртасида санъат сирларини ўрганишда тажрибалар алмашилди.

Ўзбек миллий чолғу асбобларининг жарангдор овози ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишида ажойиб тарбия вазифасини ўтади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 18:36