16 Май 2019
"Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида фестиваль ташкил қилинди

Жорий йилнинг 15 май куни Термиз давлат университетида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида фестиваль ташкил этилди. Ушбу фестиваль доираси Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг Бадиий безаш кафедраси 2-босқич ўқувчилари ўз расм кўргазмалари билан иштирок этди.

Ўқувчилар эркин мавзуларда ўз асарларини тасвирладилар.

Ватан мадҳини тараннум этувчи ушбу расмларда гўзал табиатимиз, шаҳарларимиз, бунёдкорлик ишлари, ўзбек ўғлони, инсон қалбини равшанлантирувчи ранг - баранг гуллар тасвирланди.

Тадбир сўнгида энг яхши асарлар муаллифларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 19:44