16 Май 2019
"Тил – миллат кўзгуси" мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидаТилмиллат кўзгусимавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашув шаклида ташкил этилган давра суҳбатида филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов институтнинг Халқ ижодиётифакультети, “Кутубхона-ахборот фаолиятитаълим йўналиши талабаларига тилнинг миллат шаклланишидаги ўрни хусусида бир қанча фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари, тилшунослар ва  меҳмонлар иштирок этишди.

– Айни пайтда миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил одимламоқдамиз, – деди Низомиддин Маҳмудов. – Бугун қай бир соҳага қараманг ривожланиш жараёнини, ўсишни кўрамиз. Шундай экан тилимиз ҳам бундай тараққиётдан четда қолмаслиги зарур. Бунда сиз ёшларнинг ҳаракатингиз алоҳида ўринга эга. Тўғри хорижий тилларни ўрганиш бугун ҳар доимгиданда долзарб вазифа лекин миллат ғурури – она тилимиз ҳисобига эмас.

Учрашув давомида талаба-ёшлар тил бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли билим, кўникмаларга эга бўлдилар.

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34