16 Май 2019
"Юрт тинчлиги, Ватан равнақи - олий неъмат" мавзусида илмий-амалий семинар

Жорий йилнинг 16 май куни Термиз шаҳрининг Ёшлар марказида "Ўзбекистон умумий уйимиз" фестивали доирасида "Юрт тинчлиги, Ватан равнақи - олий неъмат" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикасида яшаётган турли миллат вакиллари, рус, тожик ва туркман миллий маданият марказлари иштирок этишди. Семинарда билдирилган фикр-мулоҳазалар якунига етгач, миллий маданият марказларига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, вилоят миллий маданий марказлари, Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси, вилоят филармония хонанда ва раққосалари ҳамда вилоятнинг таниқли санъат усталари ижросидаги бир-биридан гўзал хонишлар намойиш этилди.

Концерт дастурига  ташриф буюрган меҳмонлар мароқли ҳордиқ ва маданий дам олишди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2019 | 13:35