16 Май 2019
Қарши шаҳар маданият марказида “Ибратли оила” кўрик-танлови

Жорий йилнинг 15 май куни  юртимизда “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш мақсадида, Қарши шаҳар маданият марказида Қарши шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Оила” маркази, Қарши шаҳар маданият бўлими ҳамкорлигида “Ибратли оила” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрни бўйича суҳбат ташкил қилинди.

Тадбир давомида маданият бўлими томонидан ижодий чиқишлар намойиш этилди.

Янграган куй ва қўшиқлар йиғилган меҳмонлар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

 

Охирги янгиланиш: 20.05.2019 | 20:10