16 Май 2019
Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабида ҳисобот концерти

Жорий йилнинг 14 май куни Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабининг концерт залида "Халқ чолғулари" кафедрасининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Концертда халк чолғулари оркестри ва ансамбли,  чангчилар, доирачилар, рубоб примачилар ва дуторчилар ансамбли ҳамда най, чанг, қашкар рубоб, ғижжак, маримба чолғуларида ўзбек ва жаҳон композиторларининг асарлари ижро этилди.

Концертни таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Халқ таълими мактаблари, Қарши давлат университети, Қарши ихтисослаштирилган маданият мактабидан ташриф буюрган томошабинлар катта олқишлар билан кутиб олдилар.

Тадбир барча йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27