16 Май 2019
Термиз шаҳрида "Халқаро оила куни" муносабати билан концерт дастури ташкил қилинди

Жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида "Халқаро оила куни" муносабати билан, вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги, вилоят "Оила" маркази бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ва шаҳар маданият бўлими билан ҳамкорликда байрамона тантана ташкил этилди.

Тадбир аввалида вилоят "Оила" маркази бошқармаси бошлиғи Д.Ж.Жўраева ва Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ш.М.Олимовлар томонидан табрик сўзлари тингланди, вилоятнинг турли соҳалардаги фидойи, жонкуяр ва барчага ўрнак бўладиган оилаларидан бир гуруҳига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Дастур давомида "Сабо" рақс гуруҳининг жажжи қизалоқлари томонидан чиройли чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир барча йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27