15 Май 2019
Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида ўқувчилар иштирокида концерт дастури

Жорий йилнинг 15 май куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида Жарқўрғон тумани мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда концерт дастури ташкил этилди.

Жарқўрғон туманидаги мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, опа-сингил Ўрақовалар устози Юнусхон Турсуновдан дарс сабоқларини олиб келмоқдалар ва ушбу тадбирда ҳам ўзларининг чиқишлари билан фаол иштирок этдилар.

Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг "Академик ашула" йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич ўқувчиси Ойбек Тўраев ҳам ёшлар учрашувида ўз маҳоратини кўрсатди.

Бир-биридан гўзал куй-қўшиқлари билан иштирок этди. Тадбир давомида Жарқўрғон туманидаги мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ю.Турсунов ўқувчи-ёшлар учун "маҳорат дарси"ни ташкил этди ва соҳа бўйича фикр - мулоҳазалар юритди.

Тадбир сўнгида иқтидорли ўқувчи-ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Охирги янгиланиш: 20.07.2019 | 23:27