14 Март 2019
Хоразм вилоятида Наврўз байрамига қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Наврўз - яшариш ва меҳр - оқибат айёми

 

Шу кунларда Республикамизнинг барча жойларида шарқона янги йил - Наврўз байрамига қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Шу муносабат билан Хоразм вилоят ҳокимлиги, Республика маънавият - маърифат маркази ташаббуси билан ташкил этилган тарғибот гуруҳи аъзолари вилоят шахру қишлоқларида, мехнат жамоалари, ўқув муассасалари, махаллаларда бўлиб маънавий - маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 13 - март куни Хива "Ичан - Қалъа" давлат музей қўриқхонаси "Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод Ватан" экспозицияси жойлашган бўлимда бўлиб ўтди. Тадбирда музей қўриқхона илмий ҳодимлари, мутахассислар, маҳаллий аҳоли вакиллари, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар иштирок этишди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари Ш.Абдуллаева, Ғ.Отажонов, Ф.Бекчанов ва бошқалар сўз олиб тарихни ўрганиш, халқимиз азалий қадриятларини, анъана ва урф - одатларининг бардавомлигини таъминлашда Наврўз байрами аҳамияти хақида гапирдилар.

Шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмоилов баҳор, меҳр - оқибат мавзуидаги шеърларидан ўқиб берди.

Актёр Ф.Рахмонов ижросидаги сахна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Музей - қўриқхона кутубхонаси ходимлари томонидан Наврўз, қадриятлар, тарихий мавзудаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Музей қўриқхона бўлим мудири З.Бекчанова, катта илмий ходим Ф.Рахимов ва бошқалар фикр - мулоҳазалар билдириб жамоа номидан тарғибот гуруҳи аъзоларига ташаккур билдиришди.

Охирги янгиланиш: 22.07.2019 | 12:42