12 Март 2019
“Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” I Халкаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тугрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 149-сонли буйруғи қабул қилинди. Шу асосда, 2019 йилнинг 1-2 май кунлари “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари”га бағишланган I Халкаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш кўзда тутилган.

Конференциядан асосий мақсад, Опера ва балет санъатининг мавжуд муаммолари ва истикболдаги ривожланиш йулларини чукур урганиш, таҳлил килиш асносида опера ва балет асарларининг умумжахон санъати ва маданиятининг ривожидаги ўрнини аниклаш. Мамлакатимиз ва хорижда ушбу санъат турларини ўрганаётган тадқиқотчилар томонидан эришилган натижаларни ҳамда бой илмий меросимизни тизимли ўрганиш оркали эришилган натижаларни таҳлил килиш. Опера ва балет санъатининг истиқболли йуналишлари ва жамият томонидан ушбу санъат турларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаб олиш.

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36