04 Март 2019
"Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" республика танловини ўтказиш тўғрисидаги кўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3991-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мақом санъатини янада ривожлантириш ва замонавий бастакорлик ижодиёти анъаналарига сингдириш, мақом намуналари асосида замонавий асарлар яратиш, мақом йўлларида ижод қилиб келаётган композиторлар, бастакорларни кашф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг "Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" республика танловини ўтказиш тўғрисидаги кўшма қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, бастакорлар ўртасидаги "Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" республика танловини 2019 йилдан бошлаб хар йили ўтказилиши белгиланган. 

Умумий қоидалар:

1. Танловда мақом йўлларида ижод қилиб келаётган бастакорлар, мақом санъати ижодкорлари томонидан яратилган янги асарларни излаб топиш, мақом ижрочилари учун кенг имконият яратиш, мақом санъатини янада оммалаштириш мақсадида Республика миқёсида ўтказилади.

2. Танловда мақом йўлларидаги яраилган энг яхши асар (куй,ашула) муаллифлари иштирок этади

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар томонидан танлов ўтадиган йилнинг 30 ноябрига қадар Ўзбек миллий мақом санъати марказига тақдим этиши зарур.

"Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" республика танлови ҳақида қўшимча маълумотларни (71) 256-36-55 рақами орқали олишингиз мумкун.

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58