08 Февраль 2019
Вазирнинг Сирдарё вилоятидаги ташрифи борасида

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сирдарё вилоятидаги ташрифи доирасида 5 ва 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бўлди. Уларнинг ўқув жараёнлари билан танишиб, мактабларнинг фаолиятини яқиндан ўрганди. Шунингдек,  "Хуррият" ва "Баҳор" маданият марказларига ҳам ташриф ташкил этилди. Сайтимизни доимий кузатиб борган бўлсангиз, маданият вазири ҳар бир вилоятга ташрифи давомида тизим ташкилотларнинг ҳолатини ўрганаётганлигига гувоҳ бўласиз. Албатта ҳар бир ташриф давомида у ёки бу ташкилотнинг муаммолари ижобий хал этилади

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13