07 Февраль 2019
Маданият вазири Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида

Кеча Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 2чи ва 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг соҳамизга бўлган ҳурматли муносабати, эътибори, ғамхўрлигини юрагидан хис этиб ишлаётган мутасадди раҳбарларни фаолиятини кузатиш вазирга кўтаринки кайфият бағишлади. Албатта масъулятни ўз зиммасига олиб болалар учун таълимни сидқи дилдан бераётган устозлар иши ҳамиша тасаннолар билан қаршиланади. Айниқса, 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олиш учун ўқувчиларга барча шарт-шароитлар яратилган.

Шу билан бирга, шу куни Б.Сайфуллаев “Гулшан” ва 2-сон Маданият марказларининг иш фаолиятини кўздан кечирди. Маданият марказида ташкил этилган тўгараклар ҳамда тўгарак раҳбарлари билан шахсан сухбатлашди. Марказда қандай камчиликлар борлигини аниқлаб, уларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ходимларига вазифалар топширди.

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13