01 Февраль 2019
Маданият вазири Жиззах вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги Ўзбек-қозоқ маданият марказига ташриф буюрди.

Маданият вазири бу ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан танишар экан, аввалги ташрифларида ҳар икки миллат ўртасидаги ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида билдирган таклифларининг натижаси билан қизиқди.

Шунингдек, Б. Сайфуллаев Дўстлик туманидаги маданият маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Маданият вазири марказда олиб борилаётган иш жараёнини чуқурроқ кўздан кечириш асносида мавжуд муаммоларни ҳам ўрганди.

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05