31 Декабрь 2018
Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишга, барчамиз масъулмиз!

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари белгилаб берилди. Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз, шунинг учун биз Давлат раҳбари билан ҳар бир режамизни тезкор ва сифатли адо этишимиз зарур. Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, республика ва халқаро майдондаги стратегик ғояларимизни тараққиётимизнинг устувор йўналишларидан деб билишимиз зарур. Маданият ва санъат йўлида амалга ошириш лозим бўлган ишларимиз хали ҳаммаси олдинда, ғурурланиб, фахрланиб яшаётган юртимизнинг маданиятини намоён этиш лозим.

Президентимиз томонидан Мурожаатномада билдирилган ҳар бир жабҳа ривожланиши борасидаги ташаббускор таклифлари, албатта давлатимизни шиддат билан янги ислоҳотларни амалга оширишда ўз ўрни бор. Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз даркорлиги, ўтган даврнинг археологик тадқиқотларини ўрганишимиз, лозим, буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак-деб айтдилар. Яқин кунларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этилиши тўғрисидаги топшириқлари берилгани бежиз эмас, у миллий маданиятимизни, бой маданий меросимизни англатишда ва тарғиботини амалга оширишда устивор омил бўлиши аниқ.

Шу қаторда, мамлакатимиз музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, ҳар бир музейнинг каталогини яратиш лозим-дея сўзладилар. Ривожланган мамлакатларда музейларнинг давлат каталоги жорий этилган, ҳозир республикамизда давлат каталоги шакллантирилмоқда ва уни электрон шаклини яратиш устида ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳа, ҳар йили юртимизнинг Харакатлар стратегиясининг устивор йўналишлари бўйича йилнинг номи белгилаб борилади, 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиб, ушбу йилда ҳақиқатдан ҳам кишини хайратда қолдирадиган ижобий ўзгаришлар даври бўлди. 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилди, кириб келаётган йил ҳам катта масъулиятни талаб этади.

Давлат раҳбарининг нутқларидан “Халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши шарт”-деб, сўзлаганлари бежиз эмас, уларнинг давлат бошқарувидаги кўриб, билиб, ҳар бир соҳани таҳлил қилиб берганлари, айниқса, аҳолини марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш, таълим тузилмасини янги, замонавий босқичга олиб чиқиш, илм-фанни янада такомиллаштириш, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватланиши, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтариш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни ошириш ва бошқа устивор йўналишлар бўйича мурожаатлари ҳаммамизни бир ёқадан бош чиқариб, елкама-елка халқ манфаатини устун қўйган ҳолда, ишлашга ундайди.

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13